Янгиликлар

Дилшод Мусинов ўзи ўқиган мактабига китоблар совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Султонович Мусинов ўзи ўқиган Тайлоқ туманидаги 25-умумтаълим мактабига китоблар жамланмасини совға қилди. Д.Мусинов мактабда ўқувчиларга китоб туҳфа қилар экан яхши ўқиб келажакда юртимиз равнақига ҳисса қўшадиган комил инсонлар бўлиб етишишларини сўради.

Пайариқ туманида 2019 йилнинг январ-март ойларида жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция

2019 йилнинг январ-март ойилари давомида туманда 2 та хорижий корхона рўйхатдан ўтказилди:

         1.Тожикистон Республикаси инвесторлари томонидан “AL BUKHARI HOTELS масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, Ал Бухорий зиёрат мажмуаси ҳудудида лойиҳа қиймати 1,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган меҳмонхона комплекси қуриш йўналишида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш режалаштирилган. Корхона 2020 йилда ишга туширилади ва 20 та янги иш ўринлари яратилади.

         Март ойида корхона томонидан 1,2 минг АҚШ доллари миқдорида устав фонди учун инвестиция жалб қилинган.

Азамат Бекқулов ўзи ўқиган 18-мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

Самарқанд вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи - Бекқулов Азамат Фармонович ўзи ўқиган Пайариқ туманидаги 18-умумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар совға қилди.

Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Пайариқ тумани 4-сектор ҳудудидаги бугунги кун талабига жавоб берадиган, 20-сонли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Мазкур муассаса 120 нафар болажонларимизга мўлжалланган. Ушбу бинонинг очилиш маросимида маҳалла аҳли, айниқса хотин-қизларнинг қувончи, жажжи болажонларнинг бахтли болалик ҳиссиётлари барчани қувонтирди. Туман ҳокими Д.Мусинов тадбир давомида сўз олиб, маҳалла аҳлини мазкур маскан очилиши муносабати билан қизғин табриклади. Шундай тарбия ўчоғини барпо этилишига имконият яратиб берган Юртбошимизга чексиз миннатдорчилик билдирилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM