#press_tur Tuman maktabgacha taʼlim tizimining bugungi kundagi holati, maktabgacha taʼlim yoshdagi bolalar qamrovi va ularga yaratilgan sharoitlar

Бугунги кунда туманда 26 622 нафар мактабгача ёшдаги болалар мавжуд бўлиб, уларнинг 19 098 нафари ёки (69,3%) фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган (2017 йилда 16,2 фоиз).

Улардан:

- - 50 та Давлат боғчаларига 9 942 нафар;

- 14 та ДХШ асосидаги боғчаларга 1 218 нафар;

- 1 та Нодавлат (хусусий) боғчаларга 13 нафар;

- 262 та Оилавий боғчаларга 7 925 нафар, 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.

Мактабгача таълим ташкилотлари сони 296 тага ошиб 333 тани
(2017 йилда 37 та) ташкил этмоқда.

 

II. 2023 йилда амалга оширилган ишлар:

Биринчидан, янгидан 45 та (1 та давлат ва 44 та оилавий нодавлат) МТТлар ташкил этилиб, шу ва бошқа қувватлар ҳисобига қўшимча 1760 нафар болалар мактабгача таълим билан қамраб олинди.

Иккинчидан, қўшимча 16 та бир йиллик бепул мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиб, 340 нафар 6 ёшли болалар қамраб олинди. Натижада мажбурий бепул бир йиллик мактаб таълимига тайёрлов гуруҳларига 3200 дан ортиқ 6 ёшли болалар 157 та гуруҳларга қамраб олиниб, 6 ёшли болалар қамрови 92,5 фоизга етказилди.

Учинчидан, Мактабгача таълим агентлиги билан nodavlat-bogcha.uz янги платформаси орқали 44 та (1700 ўринли) ташаббускор тадбиркорлар билан оилавий нодавлат МТТларни ташкил этиш мақсадида битим тузилди.

Тузилган битимлар туманнинг қамров даражаси паст ва мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган МФЙлар ҳиссасига тўғри келади.

Тўртинчидан 135 нафар шундан, 15 нафар раҳбар ва педагоглар,
115 нафар тарбиячи ҳамда 5 нафар жисмоний тарбия инструкторларининг малакаси оширилди.

Бешинчидан,  янги ташкил этилган 45 та МТТлар ва бошқа манбалардан               93 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Олтинчидан, Инвестиция дастури асосида жами 3 та 310 ўринли давлат МТТлари (3 та реконструкция қилиш) ўз муддатларида фойдаланишга топширилди.

Еттинчидан, Соҳада нодавлат секторнинг улуши 2017 йилда 1 % (фоиз) бўлган бўлса, 2023 йилнинг якунига 30,2 % (фоиз)га етказилди.

Саккизинчидан, Мактабгача таълим ёшидаги болалар қамрови йил бошида 68 фоиздан 70,2 фоизга (18 962 нафар) етказилди.

 

III. 2024 йил учун асосий устувор вазифалар ва ташаббуслар:

Биринчидан, Туманда 3-7 ёшли болалар қамровини қуйида амалга ошириладиган тадбирлар орқали 69,3 фоиздан 72,2 фоизга етказиш кўзда тутилган:

  • 20 та, шундан 1 та давлат ва 19 та оилавий нодавлат МТТларни ташкил этиш орқали 825 нафар болаларни қамраб олиш;
  • 6 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш ва уларга 150 нафар болаларни қамраб олиш;
  • 4 та бир йиллик бепул мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш ва уларга 100 нафар 6 ёшли болаларни қамраб олиш;
  • 4 та бўш гуруҳ хоналарни таъмирлаш ҳисобига 100 ўринли янги қувват яратиш.

Натижада, қўшимча 1 175 нафар 3-7 ёшли болаларни қамраб олиш ва қамров даражасини 2,9 фоизга ошириш.

Иккинчидан, таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва уни янада ошириш борасида Самарқанд вилояти “Маҳорат мактаби” томонидан педагог-ходимларининг ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш, методик тавсиялар ишлаб чиқиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда амалга татбиқ этиш орқали МТТларда таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича режа-график асосида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилади.

 Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилоти директорлари томонидан манзилли режа-график асосида касбий тажриба алмашиш жараёнлари ташкил этилади. Бунда, касбий тажриба алмашиш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан туманнинг бошқа ҳудудларида жойлашган ташкилотларида кўргазмали очиқ машғулотлар, ўқув-амалий семинарлар ва “Ривожлантирувчи марказларни ташкил этиш тартиби” мавзусида тақдимотлар ўтказади.

Ушбу жараёнларга мактабгача таълим ташкилотининг “Кузатув кенгаши” аъзолари жалб қилинади.

Учунчидан, Инвестиция дастури асосида жами 3 та 270 ўринли (шундан, 90 ўрни янгидан яратиладиган қўшимча қувват) давлат МТТларини                                (2 та реконструкция қилиш) ўз муддатларида фойдаланишга топширилишини ташкил этиш.

Тўртинчидан, Мактабгача таълим ташкилотлари сони кам бўлган 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.

Бешинчидан, Бугунги кунда 39,5 фоиз олий маълумотли педагоглар улушини олий таълим битирувчилари ҳисобига 45 фоизга етказилади.

Олтинчидан, Соҳада нодавлат секторнинг улуши 35,0 % (фоиз)га етказилади.

 

Еттинчидан, Бўш ўринларни малакали ва мутахассис кадрлар билан тўлдириб борилади.

Саккизинчидан,  янгидан ташкил этиладиган 22 та МТТлари ва бошқа манбалар ҳисобига қирқдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил этиш орқали, аҳоли, хусусан аёллар бандлигига кўмаклашилади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM