Мурожаатлар юзасидан тегишли масъуллар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва Пайариқ тумани А.Навоий маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда маҳалла худудида жойлашган тадбиркор ва ёшлар учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида 10 га яқин тадбиркор ва ёшлар иштирок этиб, кредит, субсидия, ва бандлик масалаларида мурожаат қилишди. Келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, жойида тегишли корхона ва ташкилотларга йўналтирилди ҳамда 5 та мурожаат “Buziness.gov.uz” электрон тизими орқали ижроси юзасидан тегишли масъулларга юборилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM