Сайёр қабул

Жорий йил 19 феврал куни навбатдаги халқ билан мулоқот сайёр қабул шаклида Пайариқ туманида ўтказилди.

1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган сайёр қабулда 602 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар рўйхатга олинди.

Туманда яшовчи фуқоралар ўзларини қийнаётган муаммолардан ташқари кўпчилик манфаатига хизмат қиладиган йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти бўйича мурожаатлари билан қатнашишди. Барча масалалар вилоят ҳокимлиги томонидан қатъий назоратга олинди ва 22 февраль куни ижро ҳолати муҳокама этилиши белгиланди.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM