Йил дастури

“ФАОЛ ТАДБИРКОРЛИК, ИННОВАТСИОН ҒОЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастури қабул қилинди. Унга кўра эндиликда:

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекулятсиянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловлар бекор қилинади.

Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддати узайтирилади.

Ўзбекистонда мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизими соддалаштирилади, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талаби бекор қилинади;

Вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

“Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади ва унга кўра бу соҳада парламент назорати механизмлари белгиланади.

Ўзбекистонда экспортни ва туризмни ривожлантириш мақсадида мақбул агрокултура амалиёти (Глобал Г.А.П.), “ҳалол” ва “кошер” стандартлари қабул қилинади.

Фермерлар пахта хом ашёсини қайта ишловчи ва тўқимачилик корхоналарига ўз ихтиёрига кўра тўғридан-тўғри сотиш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича агентлик ташкил этиш.

Республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодилниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилинади.

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказларни ташкил этилади

Ўзбекистонда 2018-йилдан бошлаб тиббий суғурта механизм