"HAMKORBANK" ATБ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Пайариқ туман ҳокимлигида "Hamkorbank" АТБ Самарқанд вилоят  бошқармаси бошлиғи Аҳрор Бўтаевнинг аҳоли ва тадбиркорлар учун сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахс вакилларининг банк соҳасига доир муаммо ва таклифлари тингланиб, 17 нафар фуқаролар томонидан миқроқарз, истеъмол ва бошқа кредит олиш бўйича қилган мурожаати доимий даромад манбаига эга бўлмаганлиги сабабли, музокаралар давомида тушунтириш берилган ҳолда рад этилди ва 22 нафар фуқаролар томонидан банк тизимига оид, қандай қилиб бизнес фаолиятини бошлаш, кредит олиш юзасидан маслаҳат сўраб мурожаат қилди, ушбу фуқароларга ҳам амалдаги тартиблар асосида тушунтиришлар берилди, 8 та мурожаатлар назорат учун қабул қилинди.
Ижроси Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси томонидан назоратга олинди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM