Исломда эҳсон ва садақанинг фазилати

Сахийлик нажот топишнинг йўлларидандир. Аллоҳ таоло сахийликни инсонларнинг энг яхши фазилатларидан санаб, бундай кишиларга охиратда улкан ажр-савоблар бўлишини хабарини берган. “Садақа” лугатда “инфок, хайр-эҳсон” маъноларини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ таоло розилиги учун бериладиган ёки бажариладиган хар кандай нарса садақа саналади. “Садақа” деганда, одатда факат мухтожларга, фақир кишиларга, гадо-тиланчиларга бериладиган нарса тушунилади. Аслида, эса хайр-эҳсоннинг  барча турлари ҳам “садақа” деб айтилаверади.
 Садақа мажбурий ва ихтиёрий бўлади.

Мажбурий турига фарз ва вожиб бўлган закот, ушр, фитр, каффорат кабилар киради.
Фарзу вожибдан кейинги ўринда туради, ихтиёрий садақага эса хар кандай хайр-эҳсон, худойи, хайрия ташкилотларга, жамғармаларга, етимхона ва кариялар уйларига бериладиган моддий ёрдам ва шу кабилар киради.

“Аллоҳга ибодат килингиз ва унга хеч нарсани шерик килмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик килингиз! Шунингдек, кариндошлар, етимлар, мискинлар, кариндош қўшниларию-бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамрохингиз, (мусофирга) ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик килинг)! Албатта Аллоҳ кибрли ва мақтанчок кишиларни севмайди”.(Нисо сураси 36 оят).
Шунинг учун мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таоло ато-килган молларидан  ота-оналари, қариндошлари, кўни-қўшнилар ҳамда фақир ва ночорларга хайр-эҳсон килишлари талаб килинади.

Абу Мусо Ашъарийдан (р,а) ривоят килинади.

Расулуллох саллоллоҳу алайхи васаллам: “Қўли билан ишлаб топиб, ўзи ҳам фойдаланади, ва садақа ҳам килади дедилар. Агар бунга ҳам кодир булмасачи дейишади. Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам: Бечорахол мухтожга ёрдам берсин дедилар. Агар бунга ҳам қодир бўлмасачи? дейишганида, Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам: «Яхшиликка буюрсин» дедилар. Агар буни ҳам кила олмасачи дейишганида, Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам: Ёмонликдан ўзини тийсин, шундай килиши ҳам садақадир” дедилир. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Мовароуннахрнинг атокли олими Абдуллоҳ ибн Муборакнинг бир яхудий қўшнилари бор эди. Абдуллох уз болаларини овкатлантиришдан олдин уша яхудийни болаларини кийинтирардилар. Одамлар яхудийни олдига келиб: Ховлингни бизга сот дейишди. Шунда яхудий: Ховлимни икки минг динорга сотаман. Аслида унинг нархи минг динор. Кейинги минг эса Ибн Муборакка қўшни бўлганим учун деди. Кейинчалик ўша яҳудий Абдуллоҳнинг дуолари шарофатидан мусулмон бўлди!
Садақалар икки турга бўлинади! Садақайи-хуфя-  берганини билдирмай бериш. Яширин килинган садақадан бировларнинг қалбига озор етмайди.
  Садақаи-жория бу садақа шундай садақаки кўпга манфаат етади. Саховатли кишилар ўз маблағидан ёки қўл кучи билан йўл тузатса кўприк килса кўпга манфаат етадиган иншоатлар курса ёки кишлок ва махаллаларда ободончилик ишларини олиб борсалар амал дафтари ёпилган кунда ҳам бу садақайи жориядан шу саховатли кишига киёматгача савоб етиб туради.

“Эҳсон” деганда одатда бировга бирор неъматни бериш ва фазли карам курсатиш  тушунилади. Лекин “эҳсон” сўзи луғатда «яхшилик  килиш, эзгулик кўрсатиш» маъноларини ҳам англатади.
 Қуръони каримда эҳсонни фазилати хақида зикр этиш баробарида эҳсон қилувчиларга бериладиган савоб-мукофотлар, уларга етадиган манфаатлар ҳам баён этилади. Хақиқатдан, бирор кишига бир нарсани эҳсон килсангиз ёки унга бирор яхшилик кўрсатсангиз, бундан дилингиз равшан тортади, рухий хотиржамлик юзага келади. Ўзгаларга манфаат етказганингиздан хурсанд бўласиз. Эҳсон килган киши ҳам ўзига кўрсатилган яхшиликдан севинади, дилида сизга мухаббат пайдо бўлади, агар сизга гинаси бўлса унутади.
Шу тарика жамиятдаги кишилар ўртасида тотувлик, хурмат-эхтиром пайдо бўлади, душманчиликлар барҳам топади, осойишталик ва фароғат барқарор булади. Энг асосийси, кимга яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таоло уни сизга ўн баробар қилиб қайтаради. Чунки Парвардигорнинг бундай ваъдаси бор: “Ким (бир) ҳасана (савобли иш) килса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур). Ким (бир) ёмонлик (гунох иш) килса, факат ўша (гунох) микдорида (бир гунохга яраша) жазоланур. Уларга ноҳақлик килинмагай” (Анъом сураси 160-оят.).

 

Рустамов Максуджон

Мўлла Турахон жомеъ масжиди имом хатиби

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM