Тарихий-маданий обидалар

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи зиёратгоҳи ҳақида

МАЪЛУМОТ

1. Зиёратгоҳ номи ва манзили: Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси зиёратгоҳи Самарқанд вилоят Пайариқ тумани Хўжа Исмоил маҳалла фуқаролар йиғини Хўжа Исмоил қишлоғида жойлашган.   

2. Зиёратгоҳ тарихи: Бу табаррук маскан Ислом олами учун муқаддас зиёратгоҳ сифатида яхши маълум. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал Бухорий (хижрий 194), (мелодий 810) йил Бухоронинг Пойкант қишлоғида зиёлилар оиласида дунёга келди. 2 ёшга етганларида Аллоҳнинг иродаси билан отасидан айрилди. 2 ёшга етганларида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал Бухорийнинг кўзлари ожиз бўлиб қолди ва оналарининг аллоҳга қилган илтижолари туфайли кўзлари очилди. Бир куни оналари Аллоҳга илтижо қилиб, жойнамоз устида йиғлай-йиғлай ухлаб қолади. Тонг отарга яқин онаизорнинг тушларига Иброҳим алайҳис салом кириб, “Эй онаизор, сен қилган илтижоларингни Аллоҳ қабул қилди ва ўғлинг Мухамадни кўз нурини қайтарди” деди. Онаси уйқудан ўйғониб қараса 4 ёшлик Муҳаммаднинг кўзлари очилган бўлади. Оналари Мухаммад ибн Исмоилни етаклаб мадрасага олиб боради. Муҳаммад ибн Исмоил 11 ёшдан 16 ёшгача Имом Моликнинг “Ал-муватто” хадислар тўпламини ёд олади ва натижада етмиш мингдан зиёд ҳадисни билади. Муҳаммад ибн Исмоил 16 ёшларида онаси ва акаси Аҳмад билан хаж сафарига чиқади. Хаж ибодатларини амалга оширгандан сўнг Мухаммад ибн Исмоил онаси ва акаси билан Маккада хайрлашади ва ўзлари Пайғамбаримиз Мухаммад (С.А.В) нинг хадисларини тўплаш ва асл ҳолига қайтариш мақсадида Арабистонда қолади. Муҳаммад ибн Исмоил шу қолишда 40 йиллар давомида 20 дан зиёд юртларда юриб мингдан зиёд устозлар қўлида таҳсил олади ва Пайғамбаримиз (С.А.В)нинг ҳадисларини тўплайдилар.

Мустақиллигимиз шарофати туфайли, ўтиб кетган улуғ аждодларимиз, хусусан Муҳаммад ибн Исмоил Имом ал Бухорий рухларини шод қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 29-апрелдаги Муҳаммад ибн Исмоил Имом ал Бухорий таваллудининг хижрий 1225 йиллигини нишонлаш ва уни ўтказиш тўғрисдаги № 217 қарорига мувофиқ бу ёдгорлик мажмуи Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов рахбарлигида яратилган лойиҳа асосида Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон, Наманган, Қўқон ва Шахрисабз ҳалқ устоларининг олтин қўллари билан меморчилик тарихида энг қисқа муддат яъни саккиз ой мобайнида барпо этилди.

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM